Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий секторда ишлайдиган аёлларга «декрет пуллари» қисман давлат томонидан қопланади
Энди уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади. Бу мақсадлар учун бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.
Ўзбекистонда 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади. Бу ҳақда президент йиғилишида маълум қилинди.
Президент аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.
Мамлакатимизда ҳар йили ўртача 700 минг чақалоқ дунёга келмоқда. Фарзандли бўлган аёллар камида 4 ойга ишдан ажралиши, декретга чиқиши керак.
«Очиқ айтиш керак, айни пайтда бюджет ташкилотлари ҳомиладорлик нафақасини тўлиқ тўлаб берса-да, хусусий секторда бу харажат туфайли аёлларни расмий ишга олишдан қочиш ҳолатлари ҳам, афсуски бор.
Шу боис, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади.
Энди, уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.
Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади», деди президент.
Йиғилишда эълон қилинган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир қатор чора-тадбирлар:
- эҳтиёжманд ёлғиз аёллар фарзандлари учун давлат боғчалари тўловлари бюджетдан қоплаб берилади;
- йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тўқимачилик кластерлари ва кечки сменада аксарият аёллар ишлайдиган корхоналар боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи давлат томонидан тўлаб берилади;
- 27 минг нафар аёлнинг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича аниқ режалар белгилаб олинган;
- 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
- уй-жойга муҳтож 14 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловлари учун 500 минг сўмгача компенсация берилади;
- 2022 йилда республика бўйича 1 мингта ижтимоий уйлар сотиб олинади;
- вилоят ҳокимлари ушбу уйларнинг 700 тасини уй-жойга муҳтож ёлғиз аёлларга ижарага беради, ушбу хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилади.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
17:40 / 27.01.2026