Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда АҚШ билан икки дипломли таълим пайдо бўлиши мумкин
Фото: REUTERS
Ўзбекистон ва АҚШ икки дипломли таълим дастурини ишга туширишлари мумкин, бу ҳақда Ўзбекистон телеканалининг «Таҳлилнома» дастурида айтилган.
Spot’нинг ёзишича, Америка университетлари консорциуми (ACU) Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни, шу жумладан, талабалар алмашинув дастурлари ва икки дипломли таълим орқали ҳамкорлик қилишга тайёр турибди.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги, агрономия ва ўсимликшунослик, бизнес бошқаруви ҳамда компьютер инжиниринги, педагогик фаолият соҳаларида қўшма илмий тадқиқотлар режалаштирилган.
Шунингдек, «Интерлик» тил марказлари Ўзбекистон Жаҳон тиллари давлат университети билан келишувга эришиш ниятида. Бу дастур Ўзбекистондан бўлган талабаларни ўқитиш ва ўқув дастурларини биргаликда ишлаб чиқишни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда АҚШнинг Марказий Осиёдаги илк магистрлик таълим лойиҳаси йўлга қўйилганди.
Мавзуга оид
08:30
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
21:54 / 25.12.2025
Путин Россияда автомат-одамлар пайдо бўлишига йўл қўймасликни талаб қилди
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
22:54 / 24.12.2025