Ўзбекистон | 12:23 / 17.02.2022
17916
2 дақиқада ўқилади

Етти хазинанинг бири: паррандачилик ортидан даромад кўраётган оила

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Хамрак қишлоғида яшовчи Мирзаали Зокиров ўз уйида паррандачилик билан шуғулланиб, тухум етиштиради. У турли товуқ зотларини парвариш қилиб анча тажриба орттирган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

10 йилдан бери товуқ парвариш қилиб келаётган Мирзаали Зокиров куни-кеча Германиядан ломанн сенди зотли товуқларидан ҳам келтириб, катакларга жойлабди.

«Паррандачиликда вақти-вақти билан паррандалар янгиланиб турилиши керак. Худо хоҳласа, икки йил давомида янги кириб келган товуқларнинг тухумини сотиб даромадини оламиз.

Ҳозирда 1100 бош товуғимиз бор. Ўзимизнинг Тошлоқ бозори, Хамрак қишлоғидаги дўконларни тухум билан таъминлаяпмиз. 1100 бош товуқларнинг 80–90 фоизи тухум беради. Бу кунига 800–900 дона тухум дегани. Кунига 600 минг сўмгача тухум сотамиз.

Товуқлар бир кунда 400 минг сўмлик, 7 хил ем ейди. Битта товуқ бир кунда 180 грамм, мингта товуқ 180 килограмм ем ейди. 1 кило емнинг нархи айни пайтда 4000 сўмга боряпти. 

Бундан аввал ломанн декалб товуқларини парваришлаган эдик. Шу давргача 3-4 хил: ломанн ник, ломанн браун зотли товуқларни парвариш қилиб кўрдик. Паррандани ҳар 2 йилда алмаштириб турамиз. Улар сотилгунича, вақтдан ютиш ва сотилган парранда ўрнини тўлдириш учун бир кунлик жўжа боқиб оламиз. Улар тухумга кирганида алмаштирамиз.

Товуқлар икки йил деганда тухумдан қолади. Орада бир ой дам олиб товуқларни яна янгилаймиз», – дейди паррандачи фермер Мирзаали Зокиров.

Паррандачи фермернинг таъкидлашича, ломанн декалб зотли товуқлар сертухум бўлар экан. Мирзаали Зокиров яқин келажакда товуқлари сонини янада кўпайтирмоқчи. Янги иш ўринлари яратишни мақсад қилган.

У Паррандачиликка ихтисослашган кооперация йўналишидаги оилавий корхонага тухум ва парранда тақдим этиш билан маҳалладаги кам таъминланган оилаларга кўмак бермоқчи.

Сарвар Зияев, Kun.uz мухбири.

Монтаж устаси: Жаҳонгир Алибоев.

Муаллиф:  Сарвар Зияев

Мавзуга оид