Ўзбекистон | 19:45 / 16.12.2022
9569
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда нефт-газ захираси 40 йилга етади — Эркин Назаров

«Бундан ташқари, ҳар йили геология қидирув ишлари амалга оширилмоқда ва захиралар аниқланиб бормоқда».

Фото: AP/Rich Pedroncelli

 Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси вакили Эркин Назаров Ўзбекистондаги нефт ва газ захиралари миқдорини баҳолади.

Унинг фикрига кўра, нефт ва газ захиралари 40 йилга етади.

«Юртимизда 300 га яқин нефт-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етиши аниқланган. Шу билан бирга, уран хомашёси бўйича ҳам 15 йилга етадиган захира аниқланган. Ҳозирги кунда тахминан 50 млрд куб атрофида газ борлиги аниқланган», деди у.

Назаров геология қидирув ишлари амалга оширилиши натижасида бундан кейин ҳам захиралар топилиши мумкинлигини таъкидлади.

«Бу 40 йилда захирамиз тугайди, деган гап эмас. Ҳар йили геология-қидирув ишлари амалга оширилади ва нефт, газ, уран ва бошқа хомашёлар бўйича тўлиқ захиралар аниқланиб борилади», деб қўшимча қилди қўмита вакили.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид