Ўзбекистон | 11:01 / 14.03.2023
7909
6 дақиқада ўқилади
Реклама

IT Park University'нинг бу йилги кириш имтиҳонлари март ойида бошланади

Фото: IT Park University

Энг яхши талабалар Европа ва АҚШда амалиёт ўтайдилар, шунингдек, IТ-маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича жаҳон етакчиларидан бири бўлган EPAM компаниясидан иш таклифларини оладилар.

IТ Park University — гибрид таълим шаклига эга, юқори технологияли рақамли университетдир. Университет Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, халқаро миқёсдаги юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. IТ ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги қошидаги IТ Park ва EPAM халқаро компанияси университет асосчилари бўлишди.

«IТ Park University 20 йиллик тажрибага эга янги университетдир. У ўтган йили очилган бўлса-да, аммо ўқув дастурлари EPAM'нинг энг яхши таълим қарорларига асосланган. Компания 20 йилдан буён бутун дунё бўйлаб талаб юқори бўлган IТ-мутахассисларини тайёрлаб келмоқда.

Бизда аллақачон бошқа университетлар талабалари, илғор дастурлар бўйича халқаро жамоаларнинг амалиётчи муҳандисларидан билим олиш учун IТ Park University'га кўчирилган ҳолатлар бўлган», — деб таъкидлади Бaҳодир Аюпов.

Талабалар уйда ҳам, университетнинг бутун Ўзбекистон бўйлаб очилган филиалларида ҳам шуғулланишлари мумкин. Шу билан бир қаторда, IТ-мутахассисларининг Тошкент ва вилоятларда ўтказиладиган workshop'ларидан фойдаланиш имкониятига ҳам эга бўладилар.

Талабаларга индивидуал ёрдам IТ Park University'нинг ҳудудий кураторлари томонидан кўрсатилади, улар юзага келган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришади. Кўпинча талабалар уларга ўқув жараёнига оид масалалар ечими бўйича, ота-оналар эса фарзандларининг академик натижалари таҳлили ва карьера йўлларини аниқлаш учун мурожаат қилишади.

Исмоилова Раҳима, талаба, Хоразм

«Ўтган йили IТ Park University'га ўқишга кирдим. Онлайн таълим қулай формат. Мени уйдан кетишимга, оиламга эса Тошкентда турар жой ижараси учун қўшимча харажатларни кўтаришига тўғри келмади. Ундан ташқари, пойтахтда яшаш нархи менинг она шаҳримникига нисбатан қимматроқ.
Ота-онам мен бегона шаҳарда ёлғиз яшаяпти деб ташвишланиб ўтиришмайди. Улар ўзларини хотиржам ҳис қилаётганларини айтишади, шу билан бирга мен ҳам орзу қилган мутахассислигимни эгаллайман. Келажакда мен сайтлар ва иловалар учун интерфейслар яратиб, Front-end дастурчиси сифатида ишлашни режалаштиряпман. Рақамлаштириш тезлигини ҳисобга олсак, бу мутахассислик талабгир ва яхши ҳақ тўланадиганлигича қолади».

Бакалавриатда ўқиш 3 йил давом этади (General Track). Ўқишни тугатгандан сўнг «Дастурий муҳандислик» мутахассислиги бўйича давлат томонидан тасдиқланган диплом берилади. Дастлабки уч семестр асосий IТ фанларни ўз ичига олади. 4-семестрда энг яхши талабалар чуқурлаштирилган дастурга (Аdvanced Track) ўтиш имкониятига эга бўладилар. Улар қўшимча тарзда автоматлаштирилган тест, front-end ёки back-end дастурлашни ўрганадилар.

Асосий фанларни EPAM'нинг бутун дунё бўйлаб амалиётчи мутахассислари олиб боришади, шунинг учун маърузалар онлайн шаклда ўтказилади.

Ўқув дастурлари кучли амалий базани шакллантиришга қаратилган. Улар доимий равишда янгиланиб, етакчи халқаро корпорацияларда амалда қўлланадиган билимлар билан тўлдириб борилади.

Илёсов Сарвар, талаба, Тошкент

– Университет танлашда мен учун ўқитувчилар жамоаси таркиби муҳим эди. IТ саноати тезлик билан ўзгармоқда, янги воситалар ва услублар жорий этилмоқда. Мен 3 йил қаттиқ ўқиб, кейин ишга кирганимда олган билимларим эскирганлигини ва буни ҳозир ҳеч ким қилмаслигини билишни хоҳламасдим.
IТ Парк University ўқитувчилар сифатида дунё бўйлаб таниқли компаниялар учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кучли дастурчилар ва муҳандисларни жалб қилди. Улар дарсларда ўз тажрибаларидан келиб чиқиб мисоллар ва топшириқлар берадилар. Бунинг ёрдамида биз ҳақиқатан ҳам керакли бўлган билимларга эга бўламиз. Таълим бериш даражаси ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун, сиз EPAM компанияси қандай мижозлар билан ишлаётганини Google'га ёзиб кўришингиз мумкин".

Биринчи ўқув йилида асосий эътибор инглиз тилини ўрганишга қаратилади. Аbituriyent Intermediate даражаси билан кирган бўлса ҳам, у ўз билимини керакли даражага оширади ва ўқув материалини самарали ўзлаштиради, хорижий манбаларни ўрганади ва кейинчалик халқаро жамоаларда мулоқот қилади. Университетда маърузалар инглиз тилида олиб борилади.

Қандай қилиб IТ Park University'да талаба бўлиш мумкин

1. my.itpu.uz сайтидаги шахсий кабинетингиз орқали ариза юборинг

2. Шахсий кабинетингизда кириш имтиҳонларига рўйхатдан ўтинг

3. Шартномани имзоланг ва тўловни амалга оширинг

4. Ўқишга кирганингиз ҳақида буйруқ олинг ва ўқишни бошланг

Кириш имтиҳони қуйидагилардан иборат:

1. математика бўйича тест;

2. инглиз тили бўйича тест. Амалдаги IELTS сертификати (5.0 ёки ундан юқори) ёки унга тенг бўлган сертификат абитуриентни ушбу тест синовидан озод қилади.

Таълим нархи йилига 15 миллион сўм.

Сайт орқали IT Park University ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз ва кириш имтиҳонига рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва IТ соҳаси бўйича таълимга қизиққан барчани «Қандай қилиб IТ Park University талабаси бўлиш мумкин» номли вебинаримизга таклиф этамиз. Вебинар 17 март соат 16:00 да бўлиб ўтади. Вебинарга рўйхатдан ўтиш учун ҳавола орқали ўтинг.

Sayt: itpu.uz

Instagram: @itpu_uz

Facebook: fb.com/itpu.uz

Telegram bot: t.me/itpu_bot

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид