Жамият | 16:00 / 15.08.2024
1596
3 дақиқада ўқилади
Реклама

УЗБМБ(ДТМ) тести натижалари билан имтиҳонларсиз IT Park University'га кириш имконияти

IT Park University УЗБМБ Тест (ДТМ) натижаларига кўра талабаларни имтиҳонсиз қабул қилади ва амалиётга эътибор қаратилган гибрид таълим ҳамда жаҳон IT-компанияларида ишлаш имкониятини таклиф қилади.

Фото: IT Park University

IT Park University УЗБМБ (ДТМ) имтиҳонидан ўтган абитуриентлар учун ўз эшикларини очмоқда. Имтиҳонни топшириб, қуйидаги натижаларга эришган абитуриентлар энди имтиҳонларсиз кириш имкониятига эга:

• Математика: 10 та тўғри жавобдан бошлаб; 

• Инглиз тили: 20 та тўғри жавобдан бошлаб.  

Ҳозирда IT Park University'га кириш учун ариза топшириш муддати тугашига атиги бир ой қолди.

Бу сизнинг юқори технологиялар ва халқаро карьера имкониятлари оламига кириш учун имкониятингиздир. Университетимиз глобал IT-гигантлари билан яқин ҳамкорликда эканини ва бу талабаларимизга етакчи жаҳон ва маҳаллий компанияларда ҳақиқий иш тажрибасини олиш имконини беришини фахр билан таъкидлаймиз.

IT Park University 2022 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан ва 2022 йил 1 июндаги 297-сонли ВМҚ («IT Park University рақамли университетини ташкил этиш тўғрисида») асосида ташкил этилган.

IT Park ва EPAM IT компанияси университетимиз асосчиларидир. Университет дастури замонавий ва талабгир IТ соҳасидаги касбларни ўзлаштиришга қаратилган. Таълим жараёни асосан онлайн форматда, яъни гибрид шаклда олиб борилади. Бу эса мамлакатнинг барча ҳудудларидаги талабаларга мутахассислик ва давлат намунасидаги диплом олиш имкониятини беради.

"IT Park University ўзининг глобал компания EPAM билан ҳамкорлиги сабабли ноёбдир. Бу ерда таълим нафақат назария, балки етакчи мутахассислар раҳбарлигидаги амалиётни ҳам таъминлайди. Ушбу университет сизнинг келажагингиз учун катта имкониятларни очиб беради, жаҳон стандартларига мос келадиган таълим ва реал карьера истиқболларини тақдим этади", — деди рақамли технологиялар вазири Шерзод Хотамович Шерматов.

Талабаларимиз халқаро амалиётлардан ўтадилар, битирувчиларимиз эса аллақачон йирик IT-компанияларда ишлаб муваффақиятли стартаплар яратмоқда. Таълимнинг амалиётга йўналтирилган ёндашуви ва саноат билан яқин алоқалар туфайли, талабалар карьераларини муваффақиятли бошлаш учун барча зарур кўникмаларга эга бўлмоқдалар.

Имкониятингизни қўлдан бой берманг! IT Park University сайтида кириш имтиҳонларига ариза топширинг ва инновацион жамоанинг бир қисмига айланинг. Биз билан IT соҳасидаги келажагингиз бугуноқ бошланади!

IT Park University телефон рақами: +998 55−503−99−99.  

Телеграм-бот | Instagram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид