Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ер участкалари сотиб олиш қийматини ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади
“Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фото: Getty Images
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади:
- Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида – 3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни 15 иш кунида амалга ошириш шарти билан;
- бошқа аҳоли пунктларида – 5 йил давомида, 4- ва 5-тоифалардаги туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни 15 иш кунида амалга ошириш шарти билан.
Шунингдек, барча турдаги ер участкаларининг қиймати 15 иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилади.
Жойлардаги ҳокимликларга саноат зоналари, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмлари, хусусан, янги барпо этиладиган кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жой массивлари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига белгиланган шартларга мувофиқ лойиҳа ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаш асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилади.
Мавзуга оид
13:18 / 09.02.2026
Фойдаланилмаётган ўрмон ерлари ижарага берилиши белгиланди
13:39 / 30.01.2026
Кам таъминланган оилаларга пиллачилик учун 50 сотихдан ер бепул ажратилади
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
10:08 / 20.01.2026