Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳавони ифлослайдиган корхоналарга муҳлат берилди: улар мониторинг станциясини ўрнатиши шарт
Ўзбекистондаги цемент заводлари, нефт, газ, кимё мажмуалари, электр станциялар ва тери-кўнчилик фабрикалари каби атроф-муҳит учун хавфли корхоналарга 2026 йил 1 мартгача муҳлат берилди: улар ҳаво сифатини ўлчаб турувчи фон мониторинг станцияларини ўрнатиши ва Экология қўмитаси базасига интеграция қилиши шарт. Акс ҳолда, табиатга зарар етказганлик учун компенсация тўловлари 5 бараварга оширилади.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифага мансуб саноат корхоналари 2026 йил 1 мартга қадар ўз ҳудудларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиши ва уларни Экологик мониторинг миллий марказига интеграция қилиши керак.
Бу топшириқ – Экология қўмитаси фаолиятини ташкил этиш бўйича президент қарорида белгиланди.
Қарорга асосан, юқоридаги топшириқни ўз вақтида бажармаган корхоналарга нисбатан компенсация тўловлари 5 бараварга оширилади.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I тоифа (юқори даражада хавфли) ва II тоифа (ўртача даражада хавфли)га мансуб саноат корхоналари қаторига, жумладан, цемент заводлари, кимё комплекслари, электр станциялари, металлургия, машинасозлик, асбест, нефт-газ, кон-бойитиш ва тери-кўнчилик корхоналари киради.
Қарор билан, шунингдек, табиатга зарар етказганлик учун компенсация тўловларидан имтиёз олган субъектларнинг барчаси бу имтиёзидан маҳрум қилинди.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 сентябрга қадар ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
18:36 / 03.12.2025
“Экологик” рейдлар: Андижонда сомса ёпиладиган тандирлар бузиб ташланди
21:34 / 30.11.2025
Фарғонада ҳаво ифлосланиши рекорд даражани ташкил этди
09:00 / 30.11.2025