Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди ҳатто Вазирлар Маҳкамаси ҳам дарахт кесиш ва кўчиришга рухсат бера олмайди
Президент қарори билан, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи ҳар қандай шаклдаги ҳужжатни қабул қилиш қатъиян тақиқланди. Шунингдек, табиатга зарар етказганлик учун компенсация тўловларидан имтиёз олганларнинг барчаси бу имтиёзидан маҳрум қилинди.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон ҳукуматининг экологик талабларга риоя қилмасликка истисно тариқасида рухсат беришга оид барча ҳуқуқлари бекор қилинди. Бу – 19 ноябр куни эълон қилинган президент қарорида белгиланди.
Қарорга асосан, экология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилишни истисно қилиш ёки риоя этмасдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шу жумладан, давлат экологик экспертизаси хулосасини бериш қатъиян тақиқланди.
Бу тақиқ – Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи қарори, фармойиши, баённомаси, ёзма топшириқлари ва идоравий ҳужжатларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Яъни бундан буён на ҳукумат, на вазирликлар, на Экология қўмитасининг ўзи ва на ҳокимликлар дарахт кесиш ва кўчириш ҳақида ҳеч қандай ҳужжат қабул қилиши мумкин эмас.
2026 йил 1 мартдан бошлаб табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан озод қилиш тарзида имтиёз бериш билан боғлиқ барча қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий кучга эга кўрсатмалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ҳамда ушбу масалада имтиёз бериш фақат қонун орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:00 / 30.11.2025
Ишлаб кетган қонунлар ва тўхтамаётган дарахткушлик — ҳафта дайжести
20:10 / 27.11.2025
“Зовурни ёпмоқчи бўлиб дарахтларга қирон келтиришди” – Бувайда туманидаги дарахткушлик тафсилоти
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
18:09 / 25.11.2025