Президент оилавий зўравонлик ҳолатларига эътибор қаратди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига янги топшириқлар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигидаги йиғилишда ўтган олти ойнинг ўзида турли низолар туфайли 600 дан зиёд жиноят содир этилгани таъкидланди.
Аёллар жиноятчилигининг 40 фоизга яқини ишламайдиган ёки доимий банд бўлмаган хотин-қизлар томонидан содир этилган. Бундан ташқари, жиноятдан 2,7 мингга яқин, оилавий зўравонликдан 20 мингга яқин аёллар жабр кўрган.
Давлат раҳбари яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олиб, бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турганини айтди.
Айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётгани қайд этилди.
Давлат раҳбари янги тузилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги доирасида ҳар бир туманда:
- ижтимоий хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари;
- психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат «мобил гуруҳлар»;
- зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича «Колл-марказлар» ташкил қилишни топширди.
Қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизматини кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Агентлик вилоят ҳокимлари билан бирга йил якунига қадар барча ҳудудларда аҳолига ижтимоий кўмак кўрсатувчи «Инсон» марказларини ишга туширади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

07:21 / 25.04.2025
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди

21:01 / 17.03.2025
Туркманистонда турмушга чиқмаган аёлларга ишда сариқ рўмол ўраш буюрилди – ОАВ

17:31 / 13.03.2025