Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
ДХХ хабарига кўра, Чирчиқ шаҳрида ишловчи профилактика инспектори зўравондан 2700 доллар олиб, шундан 1300 долларини жабрланувчига берган, бу билан ишни босди-босди қилишга уринган.
Чирчиқ шаҳар ИИБ профилактика инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, фуқаро И.Саидов (1990 й.т.) жиноий гуруҳга етакчилик қилиб келган ва гуруҳ 1994 йилда туғилган фуқарога тан жароҳати етказган. Профилактика инспектори эса ҳолатни босди-босди қилиш учун Саидовдан 2700 доллар олиб, шундан 1000 долларини жабрланувчига берган.
Инспектор жабрланувчига яна 300 доллар берган вақтида, тезкор тадбирда ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Шунингдек, профилактика инспекторининг мазкур ноқонуний ҳаракатига алоқадор бўлган ҳамкасбини ҳам жиноят ишига жалб қилиш чоралари кўрилмоқда”, – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:28
Ҳоким ёрдамчиларига оид яна бир коррупциявий ҳолат фош этилди
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:20 / 03.07.2026