20:40 / 22.03.2018
40065

Тошкентда тубдан янгиланган Жанубий темир йўл вокзали ишга тушади

Тошкент шаҳридаги «Тошкент–Жанубий» темир йўл вокзали тубдан таъмирланди.

Вокзал биноси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 940-ф сонли Қарорига асосан 2017-2018 йилларда тубдан реконструкция қилинди. Реконструкция жараёнида замонавий архитектура талабларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Юқори даражадаги сервис хизматлари кўрсатиш зали;

Замонавий темирйўл чиптахоналари – 12 та;

Йўловчилар учун айвон – 300 кишилик;

Перрон (узунлиги – 650 м, эни – 14 м);

Платформа – 2 та (узунлиги 650 м, эни 10 ва 8 м);

Замонавий фонтан – 2та (диаметри 14 м);

Ёритиш мосламалари: 68та ташқи, 8та ички;

Телевизион ахборот воситалари – 20та;

Маълумот устунлари – 4та;

24 соат давомида 11 минг нафаргача йўловчилар, 17та йўловчи поезди кутиб олинади ва жўнатилади, шунингдек, 3,5 мингдан ортиқ йўл ҳужжатлари сотилади;

Чиптахона АСУ «Экспресс-3» тизимли ускуналар билан таъминланаган;

Электрон чипталарни рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилган;

Йўловчиларга хизмат қилувчи ишчи ва хизматчилар сони 100 нафарни ташкил этади;

15та устунли ҳаво совутгич мосламалари билан жиҳозланган;

Бепул сервис хизматлари: Она ва бола хонаси, электрон кутубхона, WiFi интернет хизмати, тиббиёт хонаси, қўл юки аравачаси, ногиронлар аравачаси, мобил қурилмалар учун қувватлантириш манбаи, электрон маълумотлар маркази, электрон маълумотлар таблоси, сайёҳлар зали, замонавий лифт.

Фото: Она ва бола хонаси/Kun.uz
Фото: Она ва бола хонаси/Kun.uz

 

Пуллик сервис хизматлари: VIP–зал, буфет, миллий совғалар шохобчаси, газета ва журналлар, планшет хизмати, бендинг-ширинликлар.

Ҳаракатланиши кутилётган йўловчи поездлар:

Тошкент–Урганч (сешанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари);
Тошкент–Бухоро (ҳар куни);
Тошкент–Қўнғирот (ҳар куни);
Тошкент–Олот (жума ва шанба кунлари);
Тошкент–Шовот (душанба, пайшанба, шанба кунлари);
Тошкент–Термиз (ҳар куни);
Тошкент–Сариосиё (тоқ кунлари);
Андижон–Бухоро (сешанба, жума);
Андижон–Урганч (пайшанба);
Андижон–Термиз (сешанба);

Шаҳарлараро қатнаши кутилаётган йўловчи поездлар:

Тошкент–Ҳожикент (ҳар куни);
Тошкент–Ховос (ҳар куни);
Тошкент–Бекобод (ҳар куни);
Тошкент–Сирдарё (ҳар куни);
Тошкент–Гулистон (ҳар куни).

«Тошкент–Жанубий» темир йўл вокзали 1963 йилда қурилган бўлиб, 1985 йилда реконструкция қилинган. Умумий майдони 9,7 гектарни, вокзал олди ҳудуди эса 0,77 гектарни ташкил этган. Вокзал биноси бир қаватли бўлиб, ошхона, кутиш зали ва чиптахоналардан иборат бўлган.

Top