Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Боғча болалари очиқ ҳавода устиларидан совуқ сув қуйишади

Ўш шаҳрида 30 йилдан буён 61-сонли «Ак Каркира» болалар муниципал боғчаси фаолият кўрсатиб келади. Бу ерда болаларни чиниқтириш учун валеологик таълим-тарбияга таянилади - очиқ ҳавода бошдан совуқ сув қуйиш. Бу ҳақида Turmush нашрида мақола чоп этилди.
Болалар боғчаси раҳбари Алевтина Товтамишнинг маълум қилишича, болалар боғчасида тахминан 700 нафар бола тарбияланади - ясли группадан тортиб то мактабга тайёрлов гуруҳигача. Совуқ сув қуйиш амалиёти болаларни соғлом ҳаёт тарзига жалб қилишнинг бир усулидир.

"Устидан совуқ сув қуядиган болалар камроқ шамоллайди. Бундан ташқари, болажонларимиз турли гиёҳлардан дамланган фиточой ичишади. Доривор ўсимликлар баҳорги-ёзги мавсумда боғча ҳудудидан териб олинади. Баъзи гиёҳлар эса харид қилинади. Болалар боғча тарбиячилари билан биргаликда дармондориларга бой ялпиз ва наъматак теришади. Ота-оналар бизнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи ва саломатликни мустаҳкамловчи усулларимизни қўллаб-қувватлашади", - деди у.

Бундан ташқари, болалар боғчасида қишки боғ мавжуд. Бу ерда болалар ўсимликлар ва гулларни парвариш қилишади.
"Қишки боғ - болаларнинг энг севимли жойларидан бири. Улар бу ерда расм чизиб, турли ўйинлар ўйнашлари мумкин. Баъзи ўқув машғулотларимиз ҳам шу ерда ўтади. Болалар ўсимликлар ишлаб чиқарувчи кислороддан нафас олишади. Бу соғлиқ учун жуда фойдали. Шу билан бирга болалар боғча опалари билан ўсимликларни парвариш қилишади, уларга сув қуйишади, баргларини чанглардан тозалашади. Болаларни табиатни ардоқлашга ўргатиш жуда муҳим", - деди А.Товмаш.

Болалар боғчасида қизиқишларга кўра бир қатор тўгараклар бор. Масалан, гимнастика, рақс, қирғиз миллий анъаналари, давлат тили, рус ҳамда инглиз тиллари ва бошқалар.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026