Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 мартдан тақиқлов белгиси бўлмаган барча ҳудудларда фото ва видеога олиш мумкин бўлади
Фото: Pinterest
Президентнинг туризмни тезкор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар режасига кўра, 2019 йилнинг 1 мартидан эътиборан тақиқлов белгиси бўлмаган барча ҳудудларда фото ва видео олиш мумкин бўлади, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
Ҳужжатга кўра, Ички ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда фото- ва видеосъёмка қилиш учун тақиқланувчи объектлар, жамоатчилик жойлари ва ҳудудлар рўйхатини тасдиқлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2019 йилнинг 1 мартига қадар икки ва ундан ортиқ чет тилида (инглиз, рус ва б.) фото- ва видеосъёмка тақиқланишига доир тегишли кўрсаткичларни ўрнатиш вазифаси юклатилди.
Таъкидлаш жоизки, тақиқлов белгилари бўлмаган ҳолатларда бемалол фото ва видеога олиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
11:52 / 16.12.2025
Статистика: Франция фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифи ошиб бормоқда
11:42 / 11.12.2025
Экоҳудудларда туристик сўқмоқлар ташкил этилади
09:50 / 04.12.2025
Ўзбекистон Гоа билан туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўймоқда
16:06 / 27.11.2025