“Қуёш панеллари учун бутловчи қисмларни божсиз олиб кириш иккита корхонага берилган” — тадбиркор
Расмийлар билан давра суҳбатида сўз олган тадбиркор ўз корхонасида фойдаланиш учун 6 мегаваттлик қуёш панелларини импорт қилаётгани, лекин божсиз режим фақатгина панелнинг ўзини олиб кирган ҳолатгагина тааллуқли эканини айтди. Панелларни кабел, инвертор каби бутловчи қисмлар билан яхлит ҳолда олиб кирганда эса, бунга 5 фоизлик бож ҳисобланади.
Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарлик доирасида, 1 август куни экспортчи корхоналарнинг муаммоларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда сўз олган тадбиркорлардан бири корхонасига қуёш панеллари ўрнатмоқчи экани, лекин панелларни олиб киришда муаммога дуч келаётганини айтди.
“Тежамкор электр энергиясидан фойдаланиш бўйича иккита проект бошлаганмиз. Ҳозирда 6 мегаваттлик қуёш панеллари олиб киряпмиз, бир қисми кириб келди. Бизда муаммо бўляпти: божхонага кирганимизда қуёш панелининг ўзини олиб кирсак, божсиз бўляпти, қуёш панелини кабеллари, интерторлари каби қўшимча бутловчи қисмлари билан бирга олиб кирсак, 5 фоиз бож чиқиб келяпти.
Биз айтяпмиз: қуёш панелининг ўзини ишлата олмаймиз-ку, бутловчи қисмлари билан киради. Ҳозирги кунда 6 мегаваттлик қуёш панелларимиз учун тахминан 80-90 минг доллар атрофида 5 фоизлик бож чиқяпти. Икки хил ТИФ ТН код қўйилган, [ваҳоланки], битта яхлит товар бўлиб келяпти”, – деди тадбиркор.
У қуёш панелларини бутловчи қисмлари билан бирга олиб киришни ҳам бождан озод қилишни сўради. “Ўзбекистонда бутловчи қисмларни божсиз олиб кириш иккита корхонага берилган экан”, – дея қўшимча қилди тадбиркор.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов тадбиркор олиб кираётган қуёш панелларининг сифати қанчалик кафолатланганини сўради. “Ўша киловаттга жавоб берадими, ёки жавоб бермайдими? Ўзимизда ишлаб чиқарувчидан олсангиз, арзон тушмайдими?” – сўради ССП раҳбари.
“Биз Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилардан тахминан 10 тасини таклиф қилдик, лекин улар ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотига бизнинг талабимиз бўйича кафолат бера олишмади”, – деди тадбиркор.
Даврон Ваҳобов буни таклиф сифатида қабул қилишини таъкидлади.
Мавзуга оид
20:03 / 22.11.2024
Газ қазиб олишнинг қисқариши 2 млрд кубга яқинлашди, нефт ва бензин ишлаб чиқариш ҳам камайиб боряпти
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
10:56 / 20.11.2024
Ўзбекистонда уч йилда 10 та йирик қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди
17:22 / 19.11.2024