Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилди
Қирғизистоннинг Жогорку Кенеши қонун лойиҳасини қабул қилди.
Фото: kabar.kg
3 май куни Қирғизистоннинг Жогорку Кенеши «Қирғизистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳати тўғрисида 2006 йил 3 октябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилди. Келишув 2023 йил 27 январда Бишкек шаҳрида имзоланган эди.
Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомада фуқароларнинг икки давлат ҳудудига кириш, чиқиш, транзит орқали бориш, ҳаракатланиш ва бўлиш ҳужжатлари рўйхатини янгилаш назарда тутилган.
Хусусан, Қирғизистон томони келишувни «ID-карта» сўзлари билан тўлдирди. Шу билан бирга, ҳужжатдан «туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома» сўзлари олиб ташланди.
Қирғизистондан фуқароларни ноқонуний олиб чиқиб кетиш хавфини камайтириш мақсадида, 16 ёшгача бўлган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги илова Қирғизистон ҳудудига кириш ва ундан чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат сифатида муомаладан чиқарилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон томони келишувнинг 2-иловасига ўзгартиришлар киритди ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага тегишли банд чиқариб ташланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Қирғизистон билан чегарани ID-карта орқали кесиб ўтиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган эди.
Мавзуга оид
23:01 / 15.12.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт транзитини қайта тиклади
19:32 / 15.12.2025
Киши бошига табиий бойликлар: Саудияда 1 млн, Россияда 520 минг доллар. Ўзбекистонда-чи?
19:30 / 15.12.2025
Миграция агентлиги Москвадаги муҳтож мигрантларни вақтинчалик яшаш жойи билан таъминлайди
12:51 / 15.12.2025