Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешда ҳарбий самолёт коллеж ҳудудига қулади, камида 19 киши ҳалок бўлган
100 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Фото: Reuters
Бангладешда мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг F-7 BGI русумли ўқув самолёти коллеж ҳудудига қулаб тушди. Reuters хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 19 киши ҳалок бўлиб, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.
50 дан ортиқ киши куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, улар орасида болалар ҳам бор.
Қурбонлар сони ошиши мумкин, ҳозирча турли манбаларда турлича рақамлар келтирилмоқда.
Самолёт ҳалокати Бангладеш пойтахти Дакка шаҳри шимолида рўй берган. Ҳарбийлар ва ўт ўчириш хизмати вакиллари маълумотига кўра, самолёт Milestone коллежи кампусига қулаб тушган, бу ерда талабалар имтиҳон топшираётган ва дарсларда қатнашаётганди.
Ҳарбийлар хабар қилишича, самолёт маҳаллий вақт билан соат 13:06 да ҳавога кўтарилган ва 12 дақиқадан кейин ҳалокатга учраб, ёниб кетган. Қулаш сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Бангладеш ҳукумати раҳбари Муҳаммад Юнус ҳалокат сабабларини ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун зарур чораларни кўришга ваъда берган.
22 июл мамлакатда қурбонлар хотирасига мотам куни деб эълон қилинган.

Мавзуга оид
13:16 / 03.01.2026
Мадуро фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақида фармон чиқаргани айтилмоқда
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
16:11 / 17.11.2025