Ўзбекистон | 10:22 / 13.06.2020
39064
1 дақиқада ўқилади

Хотин-қизларга қўшимча 4 фоизли давлат гранти асосида квота ажратилади

Хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 4 фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 4 фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

Аввалроқ, 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқлангани хабар берилганди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид