Таълим | 12:38 / 16.09.2025
1314
1 дақиқада ўқилади

ОТМга хорижий фуқароларни янги портал орқали ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилади

"Олий таълим ташкилотларига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон ҳудудидаги олий таълим ташкилотларига хорижий фуқароларни Study in Uzbekistan веб-портали орқали ўқишга қабул қилиш тизими йўлга қўйилади.

Белгиланишича:

  • веб-портал Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этилади;
  • веб-портал фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш харажатлари Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг бюджетдан ташқари маблағлари, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Олий таълим ташкилотларига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Олий таълим ташкилотлари веб-портални жорий этиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузади ҳамда шартнома асосида хорижий фуқаролар тўлов-контракти ҳисобидан уч фоизини Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобига ўтказиш тартиби йўлга қўйилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид