Қашқадарё тоғли ҳудудида Қизил китобга киритилган қўнғир айиқ борлиги маълум бўлди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг тоғли ҳудудида Қизил китобга киритилган қўнғир айиқ борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Экология қўмитаси хабар қилди.
Туман экология бўлимининг маълумот беришича, суратлар "Теракли" МФЙ ҳудудида маҳаллий аҳоли томонидан олинган ва уларда она айиқни 2 та боласи билан кўриш мумкин.
Қўнғир айиқ Европа, Осиё, Шимолий Африка ва Американинг ўрмонли ўлкаларида тарқалган. Танасининг узунлиги 2,5 метр, оғирлиги баъзан 750 килограммга етади.
Ўзбекистоннинг тоғ ўрмонларида оқтирноқли қўнғир айиқ учрайди. Қўнғир айиқ октябр — ноябрдан март — апрелгача дарахтлар коваги, тошларнинг остидаги ковакларда, табиий чуқур жойлар ёки ўзи қазиган инига тушиб қишки уйқуга кетади. Урғочилари уяда 2—3 та, баъзан 1 ёки 4 та нимжон бола туғади.
Мавзуга оид
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
13:17 / 20.10.2024
Қашқадарёдаги ЙТҲда Nexia иккига бўлиниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
17:21 / 08.10.2024
Қашқадарёда деҳқон хўжалиги учун берилган 4 гектар ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
12:38 / 27.09.2024