Жаҳон | 09:43 / 31.05.2018
8438
3 дақиқада ўқилади

Лавров: Россия ўзини АҚШ ва КХДР музокараларига аралашишга ҳақли, деб ҳисобламайди

Фото: РИА Новости / Екатерина Лызлова

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Россия ташқи ишлар вазири КХДРга пайшанба куни ташриф билан келди. 

Россия ўзини АҚШ ва КХДР ўртасидаги музокара жараёнига аралашиш ҳуқуқи эга, деб ҳисобламайди, бироқ Корея можаросига ечим топиш бўйича аниқ келишувлар тарафдори бўлиб қолади, улар барча томонлар манфаатига жавоб бериши керак, дея маълум қилди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

"Ишончим комилки, Шимолий Корея томони сўнгги йиллар воқеаларини ёдда сақлаб келмоқда ҳамда ўз позициясини барча омилларни ҳисобга олган ҳолда аниқлайди. Мен КХДР АҚШ билан музокараларга қандай фикрлар, қандай позиция билан чиқаётганига қизиқиш тўғри эмас, деб ҳисоблайман. Ҳозир экспертларнинг маслаҳатлашувлари ўтказилмоқда, ҳамда биз бу жараёнга қўшилишга ҳақлимиз, деб ҳисобламаймиз", - деган Лавров журналистларга.

"Бироқ, бу келишувлар халқаро ҳамжамият томонидан кўриб чиқилиши зарур бўлса, унда эҳтимол, Хавфсизлик кенгашига у ёки бу ташаббусларни қўллаб-қувватлаши керак бўлади, улар барча томонлар, шу жумладан, Шимолий Корея манфаатларига мос келиши даркор", - дея таъкидлаб ўтди вазир.

Унинг сўзларига кўра, “қандай кафолатлар етарли бўлишини Шимолий Корея раҳбарияти ҳал қилади”.

Шунингдек, Лавров КХДРга ташрифи давомида Шимолий Кореянинг аввалги етакчилари - Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Тантанали маросимда РФ ТИВ раҳбари ўринбосари Игорь Моргулов ва РФнинг Пхеньяндаги элчиси Александр Мацегора ҳам иштирок этди.

Баландлиги тахминан 25 метр бўлган иккита бронза ҳайкал Корея инқилоби музейи яқинидаги Мансудэ тепалигида жойлашган. КХДРнинг ҳозирги етакчиси Ким Чен Ин отасига ҳайкал унинг буваси ҳайкали ёнида, Ким Чен Ир 2011 йилда вафот этганидан сўнг барпо этилган. 

Мавзуга оид