Фан-техника | 22:20 / 08.04.2019
33615
2 дақиқада ўқилади

Wi-Fi интернет тезлигини оширишнинг усуллари маълум қилинди  

Фото: GETTY - CONTRIBUTOR

Британиянинг Virgin Media компанияси мутахассиси симсиз интернет Wi-Fi тезлигини оширишнинг 8 усулини маълум қилди. 

Мутахассиснинг тавсияларига кўра, фойдаланувчилар бунинг учун ўз интернет-браузерлари кэшини мунтазам тозалаб туришлари лозим, чунки бу браузер тезлигини ошириши мумкин. Бундан ташқари, браузернинг версиясига эътибор қаратиш ва имкони борича, уни янгилаб туриш лозим. 

Шунингдек, интернет тезлигига антивирус дастури ҳам таъсир кўрсатади. Мутахассиснинг айтишича, бу ҳолатда сифатли дастурни танлаш лозим.  

Яна бир усул – фонда ишловчи дастурларни тўхтатиш, улар ҳам интернет тезлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, Wi-Fi роутернинг жойлашишига эътибор қаратиш лозим. Тезликни ошириш учун уни иложи борича юқорироққа ёки у яхшироқ ишлайдиган хоналарга ўрнатиб кўриш мумкин. Бунда роутерни ойналар олдига ўрнатиш ярамайди – бу ҳолатда хона ичидаги сигнал кучи пастроқ бўлади. 

Интернет тармоғи учун парол ўрнатишни ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Акс ҳолда бошқа фойдаланувчилар унга ҳеч қандай тўсиқларсиз уланиб олишлари мумкин, бунинг натижасида уланиш тезлиги пасайиб кетади.

Шунингдек, уйда “қора доғлар” деб аталувчи, яъни роутер сигнали қалин деворлар ёки баъзи изоляциялар томонидан блокланадиган жойларни ҳисобга олиш ва роутерни бундай жойларда ўрнатишдан қочиш лозим.  

Мавзуга оид