Тошқулов яна иккита вазирлик қўшилиши мумкинлигини истисно қилмади
28 декабр куни АОКАда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича президент фармони ва қарори мазмун-моҳияти бўйича қатор вазирлик, идора ходимлари билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда адлия вазири Акбар Тошқулов ҳам қатнашиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.
Адлия вазирининг сўзларига кўра, ҳукуматдаги ўзгаришлар шу билан тугаб қолмайди ва улар доимий бўлади. Вазир яна иккита вазирлик қўшиб юборилиши мумкинлигини истисно қилмади.
«Ислоҳотлар бир мартада бўладиган иш эмас, улар доимий давом этади. Масалан, Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирлигини айтяпсиз, маълум бир босқичдан кейин [бу икки вазирлик] қўшилиши мумкин. Ёки яна бошқа вазирликлар қўшилиб, ихчамлашиши мумкин», деб Тошқуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, президент 20 декабрда парламентга қилган мурожаатномасида вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилишини маълум қилганди. Шунга мувофиқ, Истисодиёт ва Молия вазирликлари қўшиб юборилганди.
Мавзуга оид
21:56 / 30.03.2023
“Ҳар беш минг ёки ўн минг одам партия очаверса, сайлов варағи ҳам етмай қолади” — адлия вазири
18:16 / 30.03.2023
Прокуратура ва қамоқхоналар Адлия вазирлиги тасарруфига ўтиши кутилмаяпти – Акбар Тошқулов
23:12 / 28.12.2022
Адлия вазири Президент администрациясида ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини айтди
17:33 / 28.12.2022