Прокуратура ва қамоқхоналар Адлия вазирлиги тасарруфига ўтиши кутилмаяпти – Акбар Тошқулов
Ўзбекистонда прокуратура органлари ҳамда жазони ижро этиш муассасалари Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши бўйича ҳеч қандай янгилик кутилмаяпти. Бу ҳақда адлия вазири Акбар Тошқулов маълум қилди.
28 март куни Адлия вазирлигида вазир Акбар Тошқуловнинг ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Журналист Шарофиддин Тўлаганов беш йил муқаддам адлия ва прокуратура органлари бирлаштирилиши, қамоқхоналар вазирлик тасарруфига ўтказилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганини эслатиб, бугунги кунда бу борада ўзгаришлар бор-йўқлиги билан қизиқди.
“Дунёдаги кўплаб давлатларда, хусусан, АҚШ ёки Европанинг қатор мамлакатларида барча кучишлатар тузилмалар Адлия вазирлиги тизимига киритилган. Шунинг учун ҳам бир қанча давлатларда қамоқхоналар ҳам куч тузилмалари таркибида. Бизда эса кучишлатар тузилмалар алоҳида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар алоҳида.
Бу нарсани ўзгартириш осон эмас. Мамлакатларнинг ҳуқуқ тизими юз йиллар, икки юз йиллар давомида шаклланади. Дунёда асосан иккита ҳуқуқ тизими бор: англо-саксон ва романо-герман.Улар бир-биридан тубдан фарқ қилади. Шунинг учун қайсидир ҳуқуқ тизимидан ниманидир бирданига кўчириб олишнинг умуман имконияти йўқ”, дея таъкидлади Акбар Тошқулов.
Адлия вазирининг ишонтиришича, Ўзбекистонда прокуратура органлари ва жазони ижро этиш муассасаларини вазирлик тасарруфига ўтказиш режада йўқ. Вазир фикрини ушбу йўлдан борган Қозоғистон яна эски тизимга қайтгани билан дастаклаган.
“Қамоқхоналар фаолиятига оид ҳамма маълумотларни очиқлаб бўлмайди. Бу муассасалар кучишлатар тузилмалар назоратида бўлиши керак. Сабаби у ерда намунали фуқароларимиз ўтиргани йўқ.
Ўзбекистонда шаклланган ҳуқуқ тизимини ўзгартириш бўйича айни пайтда ҳеч қандай режа йўқ. [Қамоқхоналар ва прокуратура органларининг Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши бўйича] ҳеч қандай янгилик кутилаётгани йўқ. Тўғри, баъзи қўшни республикаларда шу нарсани ўзгартириб кўришди, лекин яна орқага қайтишди. Масалан, Қозоғистонда шундай бўлди. Шу боис буни тўғри тушунишимиз керак”, дейди Акбар Тошқулов.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2019 йили бир қатор жиноятларда айбланиб қўлга олинган Отабек Муродов ўрнига Ниғматулла Йўлдошев бош прокурор этиб тайинланганини эълон қиларкан, олти ойдан кейин келиб, у нимани ўзгартирганини айтишини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутишини таъкидлаганди.
«Бунақа кетишда бўлса, прокуратура тизимини мутлақо қисқартириб юбораман, кўпроқ ваколатни адлия тизимига бераман”, деганди давлат раҳбари ўшанда.
2019 йили Русланбек Давлетов жазони ижро этиш муассасаларининг Адлия вазирлиги тизимига ўтказилиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан қамоқхона ва колонияларнинг бўйсинуви бўйича орган ўзгаргани билан тизим ўзгариб қолмаслиги, яқин ва ўрта келажакда бу масала кўриб чиқилмаслигини билдирганди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ
Жаҳон | 23:51 / 12.04.2025
-
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Жаҳон | 22:54 / 12.04.2025
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42 / 12.04.2025
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25 / 12.04.2025
Мавзуга оид

15:18 / 22.04.2024
Прокуратура ва қатор давлат идоралари қимматбаҳо смартфонлар сотиб олмоқда

14:03 / 23.08.2023
Сурхондарёда маданий мерос объектларига 3 млрд сўмлик зарар етказилди

18:46 / 25.04.2023
Прокуратуранинг аралашуви билан 5 йиллик муаммо ҳал этилди

21:56 / 30.03.2023