Ўзбекистон | 22:40 / 28.05.2021
7919
2 дақиқада ўқилади

19 мингта кўп қаватли уй-жойларнинг кадастр ҳужжатлари йўқ — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев 28 май куни аҳолининг яшаш шароитлари ва кўп қаватли турар жойлар ҳолатини яхшилаш масаласида видеоселектор ўтказди.

«Республика бўйича моддий ёрдам олувчилар рўйхатидаги 150 мингта хонадон аҳолисининг тўлов қобилияти паст. 19 мингта кўп қаватли уй-жойларнинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас.

1 октябрдан бошлаб, мажбурий тўловларни биллинг тизимида амалга оширишнинг ягона электрон платформасини ишга тушириш лозим.

Бунда, мулкдорлар, хонадон майдони, тариф миқдори, қарздорлик, хизмат кўрсатувчи ташкилот харажатлари ва даромадлари сметаси ҳақидаги маълумотлар шакллантирилади», – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари 2021 йилда 212 та авария ҳолатидаги 2 қаватли уйларни реновация асосида янгидан қуриш бўйича топшириқ берди.

«Жумладан, 40 фоиз (14 мингта) кўп квартирали уйларнинг фойдаланиш муддати ўтган, қарийб 7 мингтаси таъмирталаб ва 668 таси авария ҳолатида, шундан 212 таси яшашга яроқсиз.

Ушбу яроқсиз уйларнинг тенг ярми (106 та) Қорақалпоғистонга тўғри келса, Бухорода – 28 та, Тошкент вилоятида – 25 та ва Тошкент шаҳрида – 23 тани ташкил этади. Буни шундай қолдирсак, эртага қишда нима бўлади?» – таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид