22:29 / 26.05.2019
34774

Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик талаба 1-ўринни олди

Корея Республикасининг Бусан вилояти Ал Фатаҳ масжидида Бусан вилояти мусулмонлари ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб утди. Мусобақа Гимҳе шаҳридаги Имом Ал Бухорий жомеъ масжиди имоми Абдуғаффор Эргашевнинг тиловати билан бошланди. 

Видео: Youtube

Мусобақада Кореяда яшаб, ишлаётган Индонезия, Малайзия, Бангладеш, Покистон ва ўзбекистонлик ёш қорилар Қуръоннинг 30 порасидаги сураларни ўқиб бердилар. 

Қуръон мусобақасида Ёнгсан университети 2-босқич талабаси, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрилик Муҳаммадмустафо Ҳабибуллаев 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Видео: Youtube

Қайд этиш жоиз, жанубий Кореяда Рамазон ойида Қуръон мусобақаси ўтказиш анъанага айланган.

Top