Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилонда Gentra кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани босиб кетди
Кўп қаватли уйлар оралаб жуда секин ҳаракатланган автомобил йўл четида ўйнаб ўтирган боланинг устидан юриб ўтган – машинанинг олд ғилдираги жабрланувчининг кўкрак қисмини, орқа ғилдираги эса тос қисмини босиб ўтган, ҳайдовчи аёл боланинг бақиришини ҳам эшитмай, бамайлихотир ўз йўлида давом этиб, ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Фото: Видеодан кадр
Жорий йил 10 май куни Марғилон шаҳридаги кўп қаватли уй йўлагида ўйнаб ўтирган 2,5 яшар бола – Абубакр Акрамжоновни шу ердаги хонадонлардан бирида яшовчи 55 ёшли аёл Gentra автомобилида босиб кетган.
Kun.uz’да мавжуд видеода автомобил йўл четида ўйнаб ўтирган боланинг устидан ўтиб, олд ғилдираги билан кўкрак қисми, орқа ғилдираги билан эса тос қисмини босиб ўтиб, боланинг бақирганини эшитмай ўз йўлида бамайлихотир давом этиб, ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Ушбу ҳолат кўчага ўрнатилган кузатув камераларида ёзиб қолинган.
«Неварамнинг тос суяклари 3 жойидан синди. Бир ой тўшакка михланиб ётди. Ҳозир ҳам ўзида эмас. Ҳайдовчи аёл эса пинагини бузгани ҳам йўқ. Олти ой давомида яхши бўлади дейишди. Лекин батамом яхши бўлиб кетишига ҳеч ким кафолат бермайди», дейди боланинг бувиси Kun.uz билан суҳбатда.
Айни пайтда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.
Kun.uz ҳолат бўйича суриштирув ўтказмоқда.
Мавзуга оид
13:40 / 27.09.2025
Марғилонда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида икки киши жароҳат олди
14:40 / 08.08.2025
Марғилонда кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани Gentra'да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
11:43 / 28.07.2025
Марғилонда 35 млн долларлик city қурилиши бошланди
17:40 / 15.04.2025