Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иссиқхоналарга газ берилади
Шундан сўнг ҳам шина, мазут, битум каби маҳсулотлар ёққан иссиқхоналар жазоланади.
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда жойлашган барча иссиқхоналар яқин вақт ичида табиий газ билан иситишга ўтказилиши керак. Бу президентнинг пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.
Фармонга кўра, Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги барча иссиқхона обектларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилишини ташкил этади ва узлуксиз табиий газ етказиб берилишини таъминлайди.
Шундан кейин ҳам қоидаларни бузган иссиқхоналар эса жазоланади.
Экология қўмитаси бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритади:
- майдони 200 м2 ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналари носоз ишлаши ёки мавжуд бўлмаганлиги учун маъмурий жарималар миқдорларини юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига 5 бараварга ва жисмоний шахсларга 3 бараварга ошириш;
- майдони 200 м2 ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда ёқилғи моддалар, материал ва чиқиндилар (шина, битум, мазут, ишлатилган автомобил мойи плёнка, резина, жун толаси ва бошқалар) ёқилгани аниқланганда иситиш қозонхонасини давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарликни жорий этиш.
Бундан олдинроқ Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилгани маълум қилинганди. Махсус комиссия атмосфера ҳавоси сифатига салбий таъсир қилувчи моддалар ёққан иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча тўхтатиши ёки тугатиши мумкин.
Мавзуга оид
11:43 / 03.12.2025
Қибрай туманида филтрсиз ишлаётган иссиқхоналар аниқланди
11:03 / 03.12.2025
Тошкент туманида 22 та маҳалладаги иссиқхоналарда экологик қоидалар бузилиши аниқланди
13:38 / 26.11.2025
Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш йўлга қўйилди
09:59 / 26.11.2025