Ўзбекистон | 09:40 / 10.02.2026
5564
2 дақиқада ўқилади

1 мартдан айрим оилалар уй-жойи энергия тежамкор ускуналар билан жиҳозланади

2026 йил 1 мартдан ижтимоий ҳимоя, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва маҳалладаги айрим лавозимларни тайинлаш тартибига оид бир қатор янгиликлар кучга киради. Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январгача касбий таълим сифатини оширишга қаратилган янги субсидиялар жорий этилади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2026 йил 1 мартдан “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар уйларида девор ва томни изоляция қилиш, энергия тежамкор дераза-эшиклар, шунингдек қуёш панеллари ёки гелиоколлектор ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

2026 йил 1 мартдан оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратиб борилади.

2026 йил 1 мартдан хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси туман/шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январгача Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан касбий таълим сифатини оширишга қаратилган қуйидаги субсидиялар жорий этилади:

  • ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро (ҳамда белгиланган рўйхат асосида миллий) сертификатларни олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (бироқ БҲМнинг 20 бараваригача);
  • малакани баҳолаш марказларини ташкил этган тадбиркорларга баҳолаш воситалари харажатларининг 30 фоизи (бироқ БҲМнинг 200 бараваридан ошмаган миқдорда).
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид