Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчиси машинада хавфсизлик камарини тақишни унутмасликка чақирди
Ўзбекистонда 2023 йилда 9 839 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 2 282 нафар фуқаро, жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлган.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник автомобил ҳайдовчилари ва йўловчиларини хавфсизлик камарини тақишни унутмасликка чақирди.
“Одамлар автоуловга ўтирганда эринмасдан хавфсизлик камарини тақиб олишганда, эҳтимол уларнинг аксарияти омон қолган бўларди!” - деб ёзади элчи X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Унга кўра, болалик пайтида камдан-кам америкаликлар хавфсизлик камаридан фойдаланган. Ҳозирда америкаликларнинг 90 фоиздан ортиғи хавфсизлик камарларидан фойдаланади.
Ҳисоб-китобларга кўра, хавфсизлик камарларидан фойдаланиш натижасида 375 000 дан зиёд одамнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Шунчаки хавфсизлик камарини тақиш бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлиш ёки жароҳат олиш эҳтимолини 40-50 фоизга камайтиради.
Ўзбекистонда 2023 йилда 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган.