Ўзбекистон | 20:30 / 30.08.2018
7114
2 дақиқада ўқилади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади

© Sputnik / Алексей Дружинин

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги билан қутлади. Табрик матни президент Матбуот хизмати эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни миллий байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги куни билан самимий муборакбод этаман.

Россияда дўст Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт борасида эришаётган ютуқлар, мамлакатингизнинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани мамнуният билан эътироф этилмоқда.

Давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик каби эзгу анъаналарга асосланган муносабатлар юксак даражага кўтарилган. Ишончим комил, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, шунингдек, минтақавий масалалар бўйича конструктив ҳамкорликни бундан буён ҳам фаол ривожлантирамиз. Бу халқларимиз манфаатларига тўлиқ жавоб беради ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги интилишларимизга ҳамоҳангдир.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва муваффақият, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан,

Владимир Путин, Россия Федерацияси Президенти

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид