Жаҳон | 15:12 / 21.05.2018
16940
1 дақиқада ўқилади

Болгария: Россиядан МиГ қирувчиларини сотиб олишимиз имконсиз

Фото: Андрей Лузик/РИА «Новости»

Болгария президенти Румен Радевнинг фикрича, Россия томонидан қирувчиларни сотиб олиш имконсиз. Бу ҳақда у «Коммерсантъ»га берган интервьюсида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат ўз ҳарбий-ҳаво кучларини модернизация қилиш ниятида ҳамда бунинг учун янги турдаги жанговар самолётларни харид қиляпти. Мамлакат ҳукумати талабларига мувофиқ, бундай қирувчилар Евроиттифоқ ёки НАТОга кирувчи мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд уларнинг қуролли кучларида бўлиши даркор.

«Бу талаб саволга жавоб беради, шунинг учун келинг вазиятга тўғри қараймиз – қўшимча тарзда МиГ қирувчиларини сотиб олиш имконсиз», - дея маълум қилган Радев.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Болгария СССР давридаги техникани жанговар шай ҳолатда сақлашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШ ва Россия қирувчисини таққослаганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид