Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва марказида яна Миусская қор тепалиги пайдо бўлди – фотосуратлар
«Фрэнсис» циклони келтириб чиқарган кучли қордан сўнг, Москванинг Твер районидаги Беларус вокзали яқинида жойлашган Миусская майдонида яна улкан қор тоғи пайдо бўлди. Аҳоли уни анчадан буён Миусская қорли тепалиги деб атайди. Бу ерда улкан қор уюми илк бор 2018 йилда пайдо бўлганди – қиш қаттиқ келганида коммунал хизматлар Миусская майдони ва Александр Невский кўчаси оралиғидаги ўтиш жойини тўсиб, атрофдаги қорни шу ерга тўплашганди. Маҳаллий аҳоли учун қорли тепалик шаҳарнинг ўзига хос кўнгилочар масканига айланган. Одамлар бу ерга қорда тойиш ёки шунчаки унинг фонида суратга тушиш учун кела бошлашган. Миусская майдони беш йиллик танаффусдан кейин яна шундай ҳудудга айланди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026