Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА «нохуш хотиралар» туфайли Цюрихдаги меҳмонхонасини ўзгартиради
Фото: Reuters
ФИФА Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги Baur au Lac меҳмонхонасига юқори мартабали меҳмонларини жойлаштиришни тўхтатади.
Эндиликда, ФИФА амалдорлари бошқа бир 5 юлдузли меҳмонхона, Baur au Lac ёнидаги Park Hyatt меҳмонхонасида яшашади. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берган.
Ташкилот буни иқтисод қилиш билан изоҳлаган.
Аммо нашрда қайд этилишича, бу қарор ушбу меҳмонхона билан боғлиқ «нохуш хотиралар» туфайли қабул қилинган.
Ўтган йилнинг майида ФИФАнинг 9 нафар амалдори айнан шу меҳмонхонада коррупцияда айбланиб, ҳибсга олинганди.
Бу иш кейинчалик ФИФА тизимини ўзгартириб юборган футбол тарихидаги муҳим ҳодисага айланди.
Айни вақтда 42 нафар амалдор коррупцияга алоқадор ҳисобланади. Суд жараёни 2017 йилнинг охирида бўлиб ўтиши мумкин.
Мавзуга оид
18:21 / 31.12.2025
ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси учун янги мукофот таъсис этди
19:58 / 29.12.2025
ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига талаб рекорд даражага етганини эълон қилди
21:16 / 18.12.2025
Саудия Арабистони ЖЧ-2034 бюджетини қисқартиради
21:08 / 17.12.2025