Барча ОТМларда 16 ноябрдан бошлаб анъанавий таълимга қайтилади

Ўзбекистонда барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 16 ноябр, душанба кунидан эътиборан анъанавий шаклда давом эттирилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Республика махсус комиссиясининг 12 ноябрдаги қарорига асосан, анъанавий таълим жараёнлари ОТМлар томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, олий таълимда анъанавий шаклга қайтиш ҳақида 17 октябр куни бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигидаги йиғилишда қарор қилинганди.
Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор аниқлангач, 16 мартдан бошлаб барча таълим муассасалари карантинга ёпилган, ўқувчи ва талабалар таътилга жўнатилган эди. Бир неча ҳафталик таътилдан сўнг дарслар масофавий тарзда давом эттирилди. Янги ўқув йили мактабларда гибрид (ҳам масофавий, ҳам анъанавий) шаклда, ОТМларда эса масофавий тарзда бошланганди.
Ўтган ҳафта айрим хусусий ОТМларда, жумладан Тошкентдаги Ёджу техника институтида 1-босқич талабалари анъанавий шаклда таълим ола бошлаганди.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғазога қолдирилган «Papamobile», ядро қуролини эслаган Путин ва Покистонга сувни тўсиб қўйган Ҳиндистон — кун дайжести
Жаҳон | 15:11
-
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади
Ўзбекистон | 15:07
-
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 15:01
-
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади
Ўзбекистон | 14:41
Мавзуга оид

13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди

18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?

14:18 / 04.01.2021
Тўлов-контракт миқдорлари ошмайди – вазирлик

10:14 / 03.01.2021