Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Абу-Сахий” бозорида киссавур қиз ушланди
2017 йилнинг 15 октябрь куни тахминан соат 11:30 ларда С.А. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор туманида жойлашган “Абу-Сахий” бозорида, фуқаро Ш.Ш.нинг ёнидаги сумкасидан баҳоси 1.000.000 сўм бўлган «Samsung» русумли уяли телефонини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик, яъни жабрланувчиниг сумкасидан мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш (киссавурлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
19:57 / 02.11.2025
Тошкентда машина олиб қочган шахс қўлга олинди
09:47 / 31.10.2025
Луврдаги ўғрилик бўйича яна беш гумондор қўлга олинди
18:24 / 25.10.2025
Луврдаги ўғриликдан сўнг, музей хазинаси Франция банкига яширилди
18:28 / 22.10.2025