Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Луврдаги ўғриликдан сўнг, музей хазинаси Франция банкига яширилди
Қимматбаҳо экспонатлар полиция назорати остида 26 метр чуқурликда жойлашган Франция банки омборларига олиб кетилди.
Фото: Benoit Tessier / Reuters
Парижда содир этилган шов-шувли ўғриликдан сўнг, музей раҳбарияти қолган қимматбаҳо экспонатларни ер остига яширишга қарор қилди. Аввалроқ, жиноятчилар бир неча дақиқа ичида қиймати тахминан 88 миллион евролик қимматбаҳо буюмларни олиб ўғрилашган эди.
RTL ва BFMTV хабарига кўра, тўпламнинг бир қисми - жумладан, Аполлон галереясидаги тож тақинчоқлари полиция назорати остида 26 метр чуқурликда жойлашган Франция банки омборларига олиб кетилган. Мамлакат олтин захирасининг қарийб 90 фоизи айнан шу жойда сақланади.
Манбаларнинг таъкидлашича, бундай кўчириш - мисли кўрилмаган чора. Худди шу омборхонада Леонардо да Винчининг қиймати 600 миллион евродан ортиқ баҳоланган машҳур хотира китоблари ҳам бор. Музейда заргарлик буюмлари коллекциясининг айнан қайси қисми кўчирилганига аниқлик киритилмаган.
Шов-шувли ўғрилик 20 октябрь куни эрталаб содир бўлди. Libération маълумотларига кўра, қуролланган ва ниқобланган тўрт нафар босқинчи Луврга видеокузатувнинг «ўлик зонасига» тушиб қолган шиша эшик орқали кирган. Саноқли дақиқалар ичида улар кўтаргич, ойна кесгич ва бензин арралар ёрдамида витриналарни бузиб, қимматбаҳо буюмларни олиб, мотороллерларда ғойиб бўлишди.
Можаро музейнинг хавфсизлик тизимига жиддий саволлар туғдирди: 1,3 километр узунликдаги ташқи периметрда бор-йўғи бешта камера бўлган, уларнинг бир қисми ишламаган. Айни пайтда жиноятчилар ҳамон қидирилмоқда, француз полицияси эса қидирув ишларига Исроилдан мутахассисларни жалб қилган ва Лувр ходимларидан бирининг эҳтимолий алоқадорлигини текширмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 18.12.2025
Францияда ўнлаб беморларни заҳарлаган анестезиолог умрбод қамоқ жазосини олди
11:52 / 16.12.2025
Статистика: Франция фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифи ошиб бормоқда
08:59 / 11.12.2025
Трамп Европа етакчилари билан Украина юзасидан кескин баҳслашганини айтди
15:46 / 09.12.2025