Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон иқлим ўзгаришига мослашиш учун 19 миллион доллар олади
Яшил иқлим фондининг ушбу ёрдами Жаҳон банки орқали тақдим этилади.
Жаҳон банки Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг таъсирини юмшатиш дастурини амалга ошириш учун 19 миллион доллар миқдорида қўшимча маблағ ажратилишини эълон қилади.
Яшил иқлим фондининг ушбу ёрдами жамғарма шериги сифатида аккредитациядан ўтган Жаҳон банки орқали амалга оширилади.
Дастур Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси, Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
«Қўшимча маблағ Ўзбекистон ва Тожикистондаги қишлоқ аҳолиси орасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг таъсирини юмшатиш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади», дейилади Жаҳон банки баёнотида.
Аввалроқ, Жаҳон банки Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига мослашиш дастурини амалга ошириш учун 14 миллион доллар, Тожикистонда эса - 9 миллион доллар ажратган эди.
Марказий Осиёга Яшил иқлим фондидан биринчи марта молиявий ёрдам кўрсатилмоқда.
Иқлим ўзгаришига мослашиш дастури 2016 йилдан бери амалга оширилмоқда. 15 мингдан ортиқ киши унинг бенефициарлари бўлди, 4,3 минг янги иш ўринлари яратилди.
Мавзуга оид
23:19 / 09.12.2025
Баракали ёмғирлар давомли бўлади
10:49 / 19.11.2025
Иқлим рейтингида йирик саноат давлатларининг позицияси пасаймоқда
10:34 / 19.11.2025
Украина РФдан 43 млрд доллар миқдорида "иқлим репарацияси" талаб қилмоқда
13:22 / 23.10.2025