Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда бир машинани қўйиш жойи рекорд нархга сотилди
Ҳонгконг кўчмас мулк бозорида янги рекорд ўрнатилди. South China Morning Post нашрининг хабар беришича, шаҳар марказидаги автотураргоҳда бир машинани қўйиш жойи 7,6 млн Ҳонгконг долларига (970 минг доллар) сотилди.
Гап 73-қаватли The Center биносида жойлашган ер ости автотураргоҳидаги стандарт жой ҳақида бормоқда. Машина қўйиш жойини шу бинода офисларга эга бўлган сармоячи сотиб олган. Унинг исми ошкор қилинмаган.
Таъкидланишича, ушбу бино бир йил аввал жаҳон кўчмас мулк бозорида рекорд нархга сотилган. У девелоперлар консорциумига 5,15 млрд долларга пулланган.
The Center осмонўпар биноси 1998 йилда қурилган бўлиб, замонавий бино шаҳардаги энг баланд бинолар ичида 5-ўринда туради. Бинода 40 дан кўпроқ тезюрар лифт ва 400 та машинага мўлжалланган ер ости автотураргоҳи мавжуд.
Ҳонгконгнинг тижорий кўчмас мулк бозори дунёдаги энг қимматбаҳоси ҳисобланади. Риелторлар тураржойлар, офислар, автотураргоҳлар ва савдо жойларининг бундай астрономик нархларини шаҳарда бўш ернинг танқислиги ва таклиф кам бўлган ҳолда талабнинг юқорилиги билан тушунтиришади.
Мавзуга оид
20:55 / 09.02.2026
Ҳонгконгда медиа магнат Жимми Лай 20 йилга қамалди
10:20 / 30.12.2025
31 декабрдан 4 январгача Poytaxt Parking тўхташ жойлари бепул бўлади
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
19:56 / 07.12.2025