Ўзбекистон Россиядан газ сотиб олиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли шартномалар муҳокамасини бошлаган
7 октябрдан Ўзбекистон Россиядан газ импортини бошлади. “UzGasTradе” ва “Газпром экспорт” ўртасидаги тижорий шартнома 2 йил муддатга тузилган бўлиб, йилига қарийб 2 миллиард 800 миллион кубметр табиий газ харид қилишни назарда тутади. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, Ўзбекистон томони “Газпром” билан ўрта ва узоқ муддатли шартнома муҳокамасини ҳам бошлаб юборган.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиядан амалга ошириладиган газ импорти бўйича маълумот берди.
“Албатта, бу тарихий сана. Чунки шу пайтгача биз ҳозир турган жойимиздан Россия тарафга фақат газ етказиб берилган. Қисқа вақт ичида биринчи марта газ ўлчаш қурилмаси қурилиб, нолдан ишга туширилди. Мана, бугундан Россиядан газни қабул қилишни бошладик. Узоқ муддатли ҳамкорлик доирасида Россиядан табиий газ етказиб бериш Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши, аҳоли ва энергия ресурсларига бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда куз-қиш мавсумида газ дефицитининг бир қисмини таъминлаб беради. Президентимизнинг расмий ташрифлари доирасида “Газпром” билан ўрта ва узоқ муддатли шартнома муҳокамасини ҳам бошладик”, деган Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ўзбекистон” 24 телеканалига берган интервюсида.
Аввалроқ, Ўзбекистон Россиядан газ импортини бошлаётгани хабар қилинганди. Газ узатиш Ўрта Осиё – Марказ магистрал қувурлари тармоғи орқали тескари тартибда йўлга қўйилмоқда. Бу тармоқ орқали келадиган Россия газининг бир қисми Қозоғистоннинг Шимолий ҳудудларига, асосий қисми эса Ўзбекистонга йўналтирилади.
“UzGasTradе” ва “Газпром экспорт” ўртасидаги тижорий шартнома 2 йил муддатга тузилган бўлиб, унинг доирасида кунига 9 млн кубметр, йилига қарийб 2 миллиард 800 миллион кубметр табиий газ харид қилиниши келишилган.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024