Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. "Барселона" "Реал" билан дуранг ўйнади
Фото: AFP
Испания чемпионати 36-тури доирасида "Барселона" ҳамда "Реал Мадрид" ўйини ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўйиннинг 10-дақиқасида Суарес мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, "Реал" Роналдунинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида Месси ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 72-дақиқада Бэйл жамоасига дуранг келтирган голга муаллифлик қилди.
36-турдан сўнг "Барселона" 87 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Реал" эса 72 очко билан 3-ўринни банд қилган. Икки жамоа ҳисобида ҳам қолдирилган 1тадан ўйин мавжуд.
Барселона – Реал Мадрид 2:2
Голлар: 1:0 – 10 Суарес, 1:1 – 14 Роналду, 2:1 – 52 Месси, 2:2 – 72 Бэйл.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Коутиньо (Нелсон Семеду, 46), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Паулиньо, 58), Месси, Суарес (Пако Алькасер, 90).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Начо (Васкес, 68), Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 84), Бэйл, Роналду (Асенсио, 46), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Начо (12), Варан (31), Суарес (44), Рамос (44), Месси (45), Бэйл (76), Марсело (77), Ракитич (85).
Четлатиш: Сержи Роберто (45).
Мавзуга оид
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
23:20 / 12.05.2026
Мен кетмайман - «Реал» президенти Флорентино Перес шошилинч матбуот анжумани ўтказди
02:34 / 11.05.2026