Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада мусулмонлар тобора кўпайиб бормоқда
Фото:aa.com.tr
Европа давлатларида яшайдиган мусулмонлар сони яқин йилларда ўсишда давом этади. Бундан эса АҚШнинг Pew Research Center ижтимоий маркази ўтказган тадқиқот натижалари дарак бермоқда.
Германияга пул топгани ёки бошпана излаб келган мусулмонлар сони 2050 йилгача умумий аҳолининг 6 фоизидан 11 фоизигача ошади. Европада эса бу нисбат 5 фоиздан 11 фоизгача ошади.
Тадқиқот маълумотларига кўра, 2010-2016 йилларда Европага 1,6 млн қочқин келган бўлса, улардан 78 фоизини мусулмонлар ташкил қилади. Германияга келганларнинг 86 фоизини мусулмонлар ташкил қилади.
Агар Европага қочқинлар келиши давом этаверса, унда мусулмонларнинг миқдори 2050 йилгача 14 фоизгача ошади. 2016 йилда эса бу кўрсаткич 4,9 фоизни ташкил қилган. Германияда эса бу кўрсаткич 6,1 фоиздан 20 фоизгача ошади.
Миграция ноль даражада бўлган сценарийга кўра 2050 йилга келиб Европада 30 млн мусулмон бўлади ва улар умумий аҳолининг 7,4 фоизини ташкил қилади. Бу ҳолат мусулмон аҳоли ўртасида туғилиш даражаси юқорилиги билан боғланган.
Мавзуга оид
10:18 / 12.01.2026
Зеленский Европани Киевга ҳаво мудофааси учун ракеталар беришга чақирди
07:30 / 08.01.2026
Европа валюталари харитаси: энг қиммат валюта қайси?
14:14 / 07.01.2026
Декларация лойиҳаси: АҚШ Украина хавфсизлигини кафолатлайди
11:16 / 31.12.2025