Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарлик ёки ўғрилик учун озодликдан маҳрум қилиш 5 йилдан 8 йилгача этиб қатъий белгиланади
Сенат ўттиз иккинчи ялпи мажлисида “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Фото: RBC/TASS
Қонун билан Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда “Ташувчи фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритилмоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 7 ойи давомида банк пластик карталаридан пул маблағлари фирибгарлик ва ўғрилик йўли билан талон-торож қилингани ҳолати юзасидан жами 1 812 та жиноят иши қўзғатилган.
Бугунги кунда ушбу ҳуқуқбузарлик Жиноят кодекси фирибгарлик, ўғрилик деб номланган 168-, 169-моддалари билан таснифланмоқда. Айни пайтда, ушбу моддаларда белгиланган жазо айбдорлар чин дилдан пушаймон бўлиб, бу йўлдан қайтиши, ахлоқан тузалиш йўлига кириши учун етарли эмаслиги маълум бўлмоқда.
Қонун билан бундай турдаги жиноятлар учун жазо оғирлаштирилмоқда. Эндиликда ахборот тизимларига ноқонуний кириб ва улардан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жинояти учун базавий ҳисоблаш миқдори 300 бараваридан 400 бараваригача жарима тўланади. Ҳозир бу миқдор 100 дан 300 гача.
Амалдаги нормага кўра ушбу жиноят учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган бўлса, эндиликда бу муддат 5 йилдан 8 йилгача этиб қатъий белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш, таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш учун жавобгарликни назарда тутувчи янги норма ҳам киритилмоқда.
Шикаст етказиш учун белгиланаётган миқдорлар, яъни оз миқдор ва кўп бўлмаган миқдор тушунчалари киритилиб, унга кўра, оз миқдорда деганда базавий ҳисоблаш миқдори 30 бараваригача, кўп бўлмаган миқдорда деганда базавий ҳисоблаш миқдори 100 бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилиши кўрсатилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
20:48 / 09.05.2026
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
17:00 / 28.04.2026