Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
Шартнома шартларига кўра, хизмат ҳақи ойига 83 минг 334 доллар этиб белгиланган. Тўлов ҳар чорак якунида (250 минг доллар) амалга оширилади. Келишув 5 йиллик муддатга тузилган бўлиб, якуний хизмат ҳақи 5 млн долларгача етиши мумкин. АҚШ оммавий ахборот воситаларида Ballard Partners’нинг Трампга яқин эканлиги тез-тез тилга олинади.
Фото: Getty images
2025 йилнинг 12 декабр куни «Ўзбекнефтгаз» Американинг Ballard Partners компанияси билан «АҚШ ҳукумати олдида стратегик консалтинг ва манфаатларни ҳимоя қилиш (advocacy / lobbying) хизматларини амалга ошириш» бўйича шартнома имзолаган. Бунга Telegram’даги «Ревизор» канали эътибор қаратди.
Шартнома 5 йиллик муддатга тузилган. Келишув шартларига мувофиқ хизмат ҳақи ойига 83 минг 334 доллар этиб белгиланган. Тўлов ҳар чорак якунида (250 минг доллар) амалга оширилади.

Ballard Partners ҳақида
Ballard Partners 1998 йилда АҚШда рўйхатдан ўтган лобби компания, яъни ҳукумат ва сиёсий қарорлар даражасида мижозлар манфаатини ҳимоя қилиш, стратегик маслаҳат ва алоқаларни бошқариш хизматларини кўрсатади. Бош қароргоҳи Флоридада жойлашган. Шунингдек, Вашингтон Лос Анжелес, Бостон, Истанбул, Тел-Авив ва бошқа шаҳарларда идоралари бор.
Ballard Partners қуйидагиларни бажаради:
- Мижоз манфаатларини АҚШ ҳукумат органларида ҳимоя қилиш;
- Стратегик маслаҳатлар бериш ва сиёсий қарорлар билан боғлиқ йўл хариталарини тузиш;
- Ҳукумат сиёсати, қонунчилик жараёни ёки режаларига ижобий таъсир кўрсатиш алоқаларини бошқариш;
- Айрим ҳолатларда чет эл ҳукуматлари ёки бизнеслар учун FARA доирасида («Хорижий агентларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги қонун) лобби хизматларини кўрсатиш.
Трамп билан яқинлик
Ballard Partners АҚШ оммавий ахборот воситалари ва таҳлилий манбаларда Трампга яқин эканлиги тез-тез тилга олинади. Хусусан, компания Трамп биринчи марта президентликка келишидан аввалги сайлов олди компаниясида сезиларли даражада катта маблағ тўплашда қатнашган. 2017 йилда Вашингтонда офис ҳам очади. Бу компания фаолиятининг стратегик жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши сифатида баҳоланган. Бир неча собиқ Ballard Partners ходими кейинчалик Трамп маъмуриятида юқори лавозимларга ҳам тайинланади.
Қатор нашрлар Ballard Partners’нинг даромади Трампнинг ҳокимиятга қайтиши фонида сезиларли даражада кўпаяётгани ҳақида ҳам ёзган. Бунга асосий омил сифатида АҚШ президенти босимига учраган ташкилотларнинг Ballard хизматидан фойдалана бошлагани келтирилади.
Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон президентининг 6 ноябр куни Вашингтонга ташрифи доирасида эришилган келишувлари ҳақида маълумот берганди. Хусусан, Ўзбекистонда АҚШ компаниялари билан биргаликда аниқланган фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш ҳуқуқи биринчи навбатда Америка компанияларига таклиф этилади.Томонлар биргаликда муҳим минераллар ва нодир маъданлар соҳасида 400 млн долларгача бўлган қийматдаги лойиҳаларни амалга оширади.
Ўзбекистон АҚШ энергетика компанияларидан кичик модулли ядро реакторларини сотиб олишини билдирган. Шунингдек, Air Products компанияси Ўзбекистонда метанол ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 3 млрд долларгача инвестиция киритади.
Аввалроқ, «Ўзбекнефтгаз»нинг шуъба корхонаси UNG Overseas ва Американинг Cargill компанияси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзолангани хабар қилинганди. Ҳужжатда Ўзбекистон энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун 3 млрд долларгача узоқ муддатли молиялаштириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
22:32
БМТнинг вазифасини АҚШ бажармоқда – Трамп
17:00
Путин яна ҳарбий формада йиғилиш ўтказди. Лавров Европани «тинчлик йўлидаги асосий ғов» деб атади
14:06 / 27.12.2025
ОАВ: АҚШ ишчилар синфи орасида Трамп рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
08:25 / 27.12.2025