Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекнефтгаз» АҚШнинг Cargill корпорациясидан 3 млрд долларгача маблағ жалб этади
«Ўзбекнефтгаз»нинг шуъба корхонаси UNG Overseas ва Американинг Cargill компанияси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳужжатда Ўзбекистон энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун 3 млрд долларгача узоқ муддатли молиялаштириш кўзда тутилган.
«Ўзбекнефтгаз»нинг халқаро савдо-инвестиция бўйича шуъба компанияси UNG Overseas ва АҚШнинг Cargill корпорацияси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди, дея хабар берди компания матбуот хизмати.
Ҳужжатга кўра, томонлар 3 миллиард долларгача узоқ муддатли молиялаштиришни жалб этиш бўйича келишувга эришган. Молиялаштириш ҳажми босқичма-босқич 5 млрд долларгача кенгайтирилиши мумкин.
Қайд этилишича, ҳамкорликнинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ресурс барқарорлигини ошириш ва мамлакатнинг изчил ривожланишини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Мазкур келишув мамлакатнинг ўсиб бораётган энергия истеъмоли, иқлимий ўзгаришлар ва саноат модернизацияси шароитида энергетика, сув хўжалиги ва экология каби асосий тизимларнинг ишончлилиги, самарадорлиги ва барқарорлигини ривожлантиришга хизмат қилади, дейилади хабарда.
Томонлар қуйидаги йўналишлар бўйича лойиҳаларни кўриб чиқади:
- аҳоли ва саноат учун энергетика таъминоти;
- тизимли хатарларни камайтириш ва инфратузилмани модернизация қилиш;
- энергетик ва сув ресурсларини бошқаришда самарадорликни ошириш;
- экологик мувозанатни таъминлаш;
- саноат рақобатбардошлиги ва энергия мустақиллигини таъминлаш.
UNG Overseas халқаро шериклар билан стратегик ишларни мувофиқлаштиради, Cargill эса тизимлаштирилган молиялаш бўйича глобал экспертиза асосида амалий ечимлар тақдим этади.
Мавзуга оид
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025