Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молхонада сақланган аёл иши бўйича суд ҳукми ўқилди
Сурхондарё вилояти Узун туманида аёлни молхонада сақлаш, қийноққа солиш ва унинг чақалоғини олиб қўйиш билан боғлиқ даҳшатли воқеа бўйича суд ҳукми ўқилди.
Photo: KUN.UZ
Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди ҳукми билан 1981 йилда туғилган А.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-1, 127, 25, 135 ва 138-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд унга 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Шу иш доирасида 1975 йилда туғилган М.Ш., 1978 йилда туғилган К.Ш. ва 1951 йилда туғилган З.А. ҳам айбдор деб топилди. Суд ҳукмига кўра, М.Ш. ва К.Ш.га 9 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. З.А.га эса 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси берилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат 2025 йил сентябр ойида жамоатчиликка маълум бўлган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Узун туманида яширин сақланган аёл ҳомиладор ҳолатида ушбу хонадонга олиб келинган, фарзандини уй шароитида дунёга келтирган ва туғуруқдан сўнг боласи ундан олиб қўйилган. Аёлнинг ўзи эса молхонага қамалган, калтакланган ва инсон қадрини ерга урадиган шароитларда сақланган.
Жабрланувчи очликдан ўлмаслик учун тарвуз пўчоқлари ва молларга ташланадиган маҳсулот қолдиқларини еб жон сақлаган. Kun.uz Узун туманида бўлиб, гувоҳлар ва воқеа тафсилотлари асосида журналист суриштируви тайёрлаган эди.
Мавзуга оид
09:00
Фарғонада оғуфурушларга нисбатан суд ҳукми ўқилди
14:24 / 14.03.2026
Фермерга ҳисобланган асоссиз 126 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди
20:20 / 03.03.2026
Совға деб беришди, кейин “тўла” дейишди — Қумқўрғондаги таниш муаммо
12:30 / 27.02.2026