Хориждан келган меҳмон энди бир ойга бепул прописка қилинади
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслари эндиликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан кириш-визасини (таклифнома) 1 ойга расмийлаштириш ёхуд унинг муддатини узайтириш билан боғлиқ вақтинча прописка қўйишда бож тўловидан озод этилмоқда. Бу ҳақда жорий йил 29 май куни имзоланган "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорида шундай дейилади.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида"ги 1993 йил 19 августдаги қарорига 2-илованинг IX-бўлими матнига тегишли ўзгартириш киритилди.
Эски таҳрирдаги матнда ушбу бўлимда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун вақтинча пропискага қўйиш тўлови 1 ой учун 20 доллар этиб белгиланганди. Шунингдек, МДҲ аъзо давлатлари фуқаролари, собиқ Совет паспортига эга, аммо фуқаролиги аниқланмаган шахсларнинг Ўзбекистонда вақтинча прописка қилинишига доир тўловларга ҳам ўзгартириш киритилди. Яъни, 1 ой муддатга бепул, 1 ойдан 6 ойгача 5 доллар, ярим йилдан кўп муддатга ҳужжат расмийлаштиришда 10 доллар тўланиши қайд этиб ўтилган.
Мавзуга оид
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
11:23 / 11.03.2024
Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби ўзгариши мумкин
14:36 / 04.07.2023
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонунни бекор қилиш лойиҳаси парламентга ҳали киритилмаган
19:39 / 08.05.2023