Боласини хусусий мактабга берган ота-оналарга компенсация пули берилади
Хусусий мактабларга 1-синфга борган боланинг ота-онасига бир йил давомида мактаб учун ойлик тўловининг 450 минг сўми компенсация қилиб берилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, хусусий мактаблардаги ўқувчи ўринлари ҳозирги 85 мингтадан 2030 йилгача камида 400 мингтага етказилади.
Мактаб инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга ҳар йили 1 миллиард доллардан маблағ ажратилади. Жорий йилда бошланадиган “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури доирасида 2030 йилга қадар янги мактаблар барпо этиш ва бор қувватларни ошириш ҳисобига, қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратилади.
Бу ҳақда маълум қилган президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, янги ташкил этиладиган жамғарма маблағлари ҳисобидан 170 та янги мактаблар қурилиб, 3 минг 210 таси реконструкция қилинади.
Мирзиёев Бухородаги учрашувда хусусий таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида ҳам маълумот берди.
“Хусусий мактабларга 1-синфга борган боланинг ота-онасига бир йил давомида мактаб учун ойлик тўловининг 450 минг сўми компенсация қилиб берилади. Тадбиркорларга хусусий мактаб ташкил этиш учун олинадиган кредитнинг 14 фоиздан ортган қисми қоплаб берилади”, деди у.
Хусусий мактабларда муаллимлар учун талаблар давлат мактаблари билан бир хил бўлади. Шу орқали мактабларда ўқувчилар сони 35 нафардан кўп бўлган бирорта синф қолмайди (ҳозир 37 мингта бундай синф бор), дея маълум қилди президент.
“Умуман, ҳозирги вақтда хусусий мактабларда мавжуд 85 минг ўқувчи ўрнини 2030 йилга қадар камида 400 мингтага етказиш бўйича барча шароитларни яратиб берамиз. Жумладан, юқори синфда аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тилларини чуқурроқ ўқитиш йўлга қўйилади. Келгуси 7 йилда барча мактабларга “тил эгалари” бўлган ўқитувчиларни олиб келамиз. Бунинг учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратилади”, деди номзод.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
15:15 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
13:42 / 23.11.2024