Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram фойдаланувчиси номи рекорд қийматга сотилди
Telegram фойдаланувчисининг @news номи 1,8 миллион долларга сотилди.
Фото: Shutterstock
Telegram платформасидаги @news тахаллуси Fragment аукционида 994 минг TON (тахминан 1,8 млн долларга) сотилди.
Қайд этилишича, энди бу ном ҳисобида 20,9 миллион TON бўлган фойдаланувчига тегишли. Шунингдек, унда @pasta, @pizza, @discount, @insurance каби бошқа ноёб қисқа номлар ҳам бор.
Аввалроқ тахаллуслар қиймати бўйича рекордни @auto номи ўрнатган ва 900 минг TON (тахминан 1,6 млн долларга) сотилган эди.
Fragment аукциони 27 октябрда иш бошлади. Шундан сўнг, Telegram мессенжери фойдаланувчилари ҳам номларни сотиш имкониятига эга бўлишди. Фойдаланувчи номини сотиб олиш ёки сотиш учун Telegram аккаунти орқали аукционга кириш ва унга TON ҳамёнини улаш талаб қилинади.
Мавзуга оид
14:27 / 23.12.2025
«Самарадор» МЧЖ Транспорт вазирлиги биносини сотиб олди
07:58 / 18.12.2025
450 млн долларлик рекорд: аукционлардаги энг қиммат 20 та санъат асари
12:02 / 10.12.2025
Қарз сўрайдиган сохта таниш – Telegram’да профилни нусхалаш билан боғлиқ фирибгарлик кўпаймоқда
12:23 / 08.12.2025