Light | 09:33 / 23.10.2018
28945
1 дақиқада ўқилади

Германияда икки бошли ноёб илон пайдо бўлди

АҚШнинг Лесли шаҳрида (Кентукки штати) икки бошли заҳарли илон туғилди ва Франкфуртдаги ёввойи табиатни ўрганиш марказига топширилди, деб хабар бермоқда Northern Kentucky Tribune.

Фото: Salato Wildlife Education Center

Илон ёввойи табиатда бир ой олдин дунёга келган ва энди уни Франкфуртда кўриш мумкин бўлади.

«Мен ҳар икки ёки уч йилда ёввойи табиатда икки бошли илонларни учратаман, лекин бундай турдаги илон мен учун биринчиси», - дея маълум қилди Кентуккидаги илонлар бўйича етакчи мутахассис Жон Макгрегор.

Мутахассиснинг аниқлик киритишича, бу турдаги икки бошли илон ёввойи табиатда жуда кам учрайди, сабаби мутация туфайли унинг умри жуда қисқадир. Аммо бу илонга омад кулиб боқди - унинг ҳар икки боши ичак тракти билан боғланган ва жуда яхши шаклланган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид